Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Хвича «Арсенал»га қарши финал олдидан ўз фикрларини билдирди

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал»га қарши майдонга тушади. Парижликлар ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия бўлажак баҳс ҳақида гапирди.

— Титулни ҳимоя қилиш жуда қийин дейишади. Бу сиз ва жамоадошларингиз учун мураккаблик туғдиряптими?

«Ҳа, менимча, бу ҳақиқатан ҳам қийин, буни ўзимиз ҳам кўрдик. Бизда охиригача курашишга тўғри келган кўплаб ўйинлар бўлди ва биз бир қанча жуда кучли жамоаларни мағлуб этдик. Албатта, бу оғир, лекин таъкидлаганимдек, бизда юқори маҳорат бор. Сафимизда ҳамма нарсага қодир футболчилар йиғилган, шунинг учун биз фақат ўзимизга ишонишимиз ва ушбу совринни ютиш учун боримизни беришимиз керак», — деди Кварацхелия «ПСЖ» расмий сайтига.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили «ПСЖ» ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигаси ғолибига айланган эди. Ўшанда Луис Энрике шогирдлари финалда «Интер»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этишганди.

«ПСЖ» ва «Арсенал» ўртасидаги финал шу шанба, 30 май куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 23:38, 25.05.2026.
Ўқилди: 596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик