Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Де ла Фуэнте: «Моуриньонинг «Реал»га тайинланиши — жуда яхши ғоя»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Жозе Моуриньонинг «Реал»га қайтиши мумкинлиги борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Кўплаб хабарларга кўра, айнан «Бенфика»нинг амалдаги устози шу ёзда Альваро Арбелоа истеъфосидан сўнг Мадрид клубини бошқариши кутилмоқда.

«Мен клублар қилаётган ишларга катта ҳурмат билан қарайман. «Реал» ёки бошқа клубларнинг ички ишларидан хабарим йўқ. Шундай экан, улар қабул қиладиган қарорларни ҳурмат қиламан.

Моуриньо — ажойиб мураббий, унинг «Реал»да бой тарихи бор. Бу ғоя менга жуда яхши туюлмоқда», — дея де ла Фуэнтенинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Эслатиб ўтамиз, де ла Фуэнте бўлажак Жаҳон чемпионати учун Испания терма жамоасига «Реал»нинг бирорта ҳам футболчисини чақирмади. Бу Мадрид клуби тарихидаги илк шундай ҳолат сифатида қайд этилди.

Киритилди: 16:02, 26.05.2026.
Ўқилди: 1031 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик