Кириш Регистрация

Канселу «Барселона»да яна икки йил ўйнашни хоҳламоқда

Баҳо:
+ | -

«Ал-Ҳилол» қанот ҳимоячиси Жоау Канселу, январь ойидан бери ижара асосида «Барселона» сафида тўп сураётганига қарамай, фаолиятини Каталония клубида давом эттиришни истамоқда. 31 ёшли футболчи «кўк-анорранглилар» сафида камида икки мавсум ўтказишни режалаштирган. Шундан кейин Канселу «Бенфика»га қайтиш вариантини кўриб чиқади. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Ал-Ҳилол» португалиялик ҳимоячининг трансфери учун 10 миллион евро талаб қилмоқда. Канселу эса «Барселона»да ўйнаш учун маошини камайтиришга ҳам тайёр.

Каталония клуби ҳам футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Канселу 2023/2024 мавсумда ҳам «Барселона» сафида ўйнаган. У жамоа таркибида жами 65 та учрашувда қатнашиб, 6 та гол ва 9 та ассист қайд этган.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:30, 26.05.2026.
Ўқилди: 910 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик