«Борнмут» марказий ҳимоячиси Маркос Сенеси фаолиятини «Тоттенхэм»да давом эттиришга тайёр. Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, «шпорлар» тез орада эркин агентга айланадиган 29 ёшли футболчи билан оғзаки келишувга эришган.
Агар кутилмаган ҳолатлар юз бермаса, аргентиналик ҳимоячи Роберто де Дзерби бошқарувидаги Лондон клубининг илк трансферларидан бири бўлади. Аввалроқ Маркос Сенесига «Барселона», «Ювентус» ва Европанинг бошқа гранд жамоалари қизиқиш билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда ҳимоячи Премьер-лигада 37 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.













