"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячи Нани билан шартномани 5 йилга узайтирди, дея хабар беради клуб расмий сайти.
Янги келишувга кўра, Португалия терма жамоаси аъзоси "МЮ" сафида 2018гача тўп сурадиган бўлди.
"26га кирган Нанининг тажриба ва маҳорати юксак даражада. У билан машғулотларда ишлаш менга завқ бағишлайди", деди бош мураббий Дэвид Мойес.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нанини "Ювентус", "Монако" ва "Зенит" клублари кўз остига олганлари хусусида хабарлар пайдо бўлганди.













