Кириш Регистрация

Goal талқини: 2025/2026 йилги мавсум АПЛнинг энг яхши мураббийлари рейтинги эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Нуфузли Goal портали якунланган 2025/2026 йилги Англия премьер-лигаси мавсуми натижаларига кўра энг яхши мураббийлар рейтингини эълон қилди. Унга кўра, «Борнмут» бош мураббийи Андони Ираола йилнинг энг яхши мутахассиси деб топилди.

Ираола қўл остида «Борнмут» турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб, ўз тарихида илк бор еврокубокларга — Европа лигасига йўлланма олди. Шунингдек, «олчалар» 3 январь кунидан бошлаб чемпионатда мағлубият нималигини билмай келмоқда — жамоанинг АПЛдаги мағлубиятсиз серияси 18 та ўйинни ташкил этди.

Рейтингнинг иккинчи поғонасидан «Арсенал»ни 2004 йилдан бери илк бор чемпионлик шоҳсупасига олиб чиққан Микель Артета жой олди. Кучли учликни эса «Сандерленд» билан 7-ўринни эгаллаб, Европа лигасига йўл олган Регис ле Брис якунлаб берди.

Рейтингнинг кучли ўнлиги қуйидагича:

  1. Андони Ираола («Борнмут»)

  2. Микель Артета («Арсенал»)

  3. Регис ле Брис («Сандерленд»)

  4. Унаи Эмери

  5. Кит Эндрюс

  6. Хосеп Гвардиола

  7. Майкл Каррик

  8. Даниэль Фарке

  9. Фабиан Хюрцелер

  10. Роберто де Дзерби

Киритилди: 11:49, 27.05.2026.
Ўқилди: 268 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик