Кириш Регистрация

Шмейхель фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Даниялик дарвозабон Каспер Шмейхель фаолиятини якунлашини маълум қилди. 39 ёшли футболчи бу ҳақда TV2 телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди ва бу қарор соғлиғидаги муаммолар туфайли қабул қилинганини тан олди.

Сўнгги вақтларда Шотландиянинг «Селтик» клубида тўп тепган дарвозабон елкасидаги жароҳат туфайли мавсумнинг баҳорги қисмини ўтказиб юборган эди. Унинг жамоа билан шартномаси шу йилнинг июнь ойида тугайди. Шмейхель бир нечта жарроҳ ва мутахассислар билан маслаҳатлашганини, бироқ уларнинг барчаси профессионал футболга қайтишни тавсия этмаганини таъкидлади.

Каспер Шмейхель фаолияти давомида «Манчестер Сити» ва бошқа қатор клубларда ўйнаган бўлса-да, энг катта шуҳратга «Лестер» таркибида эришган. У «тулкилар» билан бирга 2015/16 йилги мавсумда Англия чемпиони бўлган. Шунингдек, дарвозабон Дания терма жамоаси сафида 120 та ўйин ўтказган.

Киритилди: 13:10, 27.05.2026.
Ўқилди: 473 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик