Кириш Регистрация

АПЛ клуби «Челси» ҳужумчисини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Челси»нинг 23 ёшли марказий ҳужумчиси Лиам Делап бошқа бир инглиз клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда таниқли журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, «Ньюкасл» Делапнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. «Қарғалар» бош мураббийи ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган, шу сабабли клуб ҳужумчини ўз устувор мақсадлари рўйхатига киритган.

Хабарларга кўра, «Челси» кутилган ўйинни намойиш эта олмаган футболчи билан хайрлашишга қарши эмас. Якунланган мавсумда Делап барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 41 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва тўртта голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 13:16, 27.05.2026.
Ўқилди: 364 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик