Кириш Регистрация

«Барселона» ва «Ливерпуль» Дюмфрис билан алоқага чиқди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби қанот ҳимоячиси Дензел Дюмфрис ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. FCInterNews нашрининг тасдиқлашича, «Барселона» ва «Ливерпуль» эҳтимолий трансфер борасида футболчи билан боғланишган.

Нидерландиялик футболчининг «Интер» билан шартномасида 25 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган. Барча масалалар Жаҳон чемпионатидан сўнг ҳал бўлиши кутилмоқда.

Манбанинг хабарига кўра:

«Барселона» Жюль Кунде сотиб юборилган тақдирда Дюмфрисни қўлга киритиши мумкин.

«Ливерпуль» эса ҳозирча футболчининг ҳолатини кузатишда давом этмоқда.

Якунланган мавсумда 30 ёшли ҳимоячи барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:31, 27.05.2026.
Ўқилди: 798 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик