Кириш Регистрация

«Эспаньол» бош мураббий билан шартномани узайтирди

Баҳо:
+ | -

Испаниялик мутахассис Маноло Гонсалес келгуси мавсумда ҳам «Эспаньол» бош мураббийи сифатида фаолиятини давом эттиради. Мураббий клуб билан 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги меҳнат шартномасига имзо чекди. Бу ҳақдаги маълумот «Эспаньол» расмий сайтида эълон қилинди.

«Тўтиқушлар» Испания чемпионатининг якунланган мавсумини турнир жадвалида 11-ўринда якунлашди. Гонсалес шогирдлари 38 та турда 46 очко жамғаришга муваффақ бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, 47 ёшли мутахассис 2024 йилнинг мартидан бери «Эспаньол»ни бошқариб келмоқда. Бунгача Гонсалес ушбу клуб тизимидаги ёшлар жамоасига устозлик қилган.

Киритилди: 15:59, 27.05.2026.
Ўқилди: 417 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик