Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Кака: «Ўйнай олмаганимда Моуриньонинг айби йўқ»

Баҳо:
+ | -

Мадридни Миланга алмаштирган яримҳимоячи Кака Италия клубидаги илк таассуротлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Милан" расмий сайти хабар тарқатган.

"Мадридда яхшигина тажриба тўпладим. Тўғри, ҳаммаси мен хоҳлагандан бўлгани йўқ, лекин айнан ўша дамларда кўп нарсаларни ўргандим. "Реал" - буюк клуб, унинг тарихидан ўрин эгаллаганимдан хурсандман.

Футболдан завқ олиб тўп суришни хоҳладим. Ўйлайманки, "Милан"да шундан бўлади. "Реал"да ўзига хос ўйин услуби бор эди, ва ундаги жой мен учун тобора камайиб борди. Шундан кейин Карло Анчелотти билан клубдан кетишим бўйича келишувга эришдик.

У ерда ўйнай олмаганимда Моуриньони айбламайман. Ўша вақтларда унинг ишончини қозонишга ҳаракат қилдим, лекин унинг ҳам футболга ўз қараши бор эди. Шунга қарамай мен виждонан меҳнат қилдим. Ҳаммаси шундай ва мен ҳеч кимни айбламайман. Мураббий сифатида у менга кўп нарса берди", деди Кака.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 20:46, 05.09.2013.
Ўқилди: 3343 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.