Ўзбекистон кубоги 3‑туридан ўрин олган «Пахтакор» - «Каттақўрғон» баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев ўз фикрларини билдирди.
«Бугун бизга ғалаба зарур эди. Йигитлар буни яхши тушунган ҳолда ҳаракат қилишди. Кўплаб голли вазиятлар яратдик ва улардан фойдаландик. Аввалги баҳсларда бизга шу нарса етишмаганди. Нимчорак финалга чиқдик. Қуръада кимга рўпара бўлсак, ўша жамоага қарши ўйнаймиз. Рақибнинг фарқи йўқ. Кубокда кейинги босқич сари ҳар бир рақибни мағлубиятга учратиш шарт», - деди Тожиев.













