Кириш Регистрация

Хулиан Альварес: «Бу Месси учун сўнгги жаҳон чемпионати бўлиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес Аргентина терма жамоасидаги сафдоши Лионель Месси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. «Интер Майами» футболчиси фаолиятидаги сўнгги йирик халқаро турнирга тайёргарлик кўрмоқда. Июнь ойида «Олтин тўп»нинг саккиз карра соҳиби 39 ёшни қарши олади.

«Биз Лео учун бу жаҳон чемпионати охиргиси бўлиши мумкинлигини биламиз. Шунинг учун турнир нафақат биз ва барча аргентиналиклар учун, балки бутун футбол ишқибозлари учун ҳам ўзига хос аҳамият касб этади. Гап ҳақида барча севадиган, барча даврларнинг энг яхши футболчиси ҳақида кетмоқда», — дея Альвареснинг сўзларидан иқтибос келтиради Inter Miami News Hub.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Альварес ва Месси биргаликда «альбиселесте»га Қатардаги мундиалда ғалаба қозонишга ёрдам беришганди.

Киритилди: 08:15, 28.05.2026.
Ўқилди: 337 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик