Кириш Регистрация

«Барселона» аёллар жамоаси афсонаси клубни тарк этишини эълон қилди

Баҳо:
+ | -3

«Барселона» аёллар жамоасининг энг таниқли футболчиси Алексия Путельяс ўн тўрт йиллик фаолиятидан сўнг клубни тарк этмоқда. У клуб билан аёллар футболида мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритган, шунингдек, икки марта «Олтин тўп» соҳиби бўлган.

Унинг шартномаси бир ойдан сўнг — 30 июнь куни ўз ниҳоясига етади. Барча унинг шартномани узайтиришини кутганди, аммо Путельяс клуб билан хайрлашишга қарор қилди. Эслатиб ўтамиз, айнан шу клуб яқинда аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалида Франциянинг «Лион» жамоасини мағлуб этиб, яна бир бор Европанинг энг яхшиси унвонига эга чиқди.

Путельяс «Барса» сафида жами 507 та ўйин ўтказиб (аёллар футболида бир мавсумда эркакларникига нисбатан анча кам ўйин ўтказилади), 232 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 08:28, 28.05.2026.
Ўқилди: 454 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик