«Кристал Пэлас» ўз тарихидаги илк еврокубок совринини нишонламоқда. Лондонликлар Конференциялар лигаси финалида «Райо Вальекано»ни минимал ҳисобда (1:0) мағлуб этиб, турнир ғолибига айланишди.
Шу тариқа, «Кристал Пэлас» нафақат совринни қўлга киритди, балки 2026/2027 йилги мавсум учун Европа лигасига йўлланмани ҳам нақд қилди. Таъкидлаш жоизки, «бургутлар» Премьер-лигада 15-ўринни эгаллаб, чемпионат орқали еврокубокларга чиқа олмаганди.
Келгуси мавсумда Англия Премьер-лигасидан тўққизта жамоа еврокубокларда иштирок этади:
-
Чемпионлар лигаси: «Арсенал», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Астон Вилла», «Ливерпуль».
-
Европа лигаси: «Борнмут», «Сандерленд», «Кристал Пэлас».
-
Конференциялар лигаси: «Брайтон».













