Кириш Регистрация

«Ювентус» Жонатан Дэвиднинг тақдири борасида қарорга келди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳужумчиси Жонатан Дэвид жамоадаги илк мавсумини у қадар яхши ўтказа олмади. Канадалик футболчи «кекса синьора» сафида доимо ҳам асосий таркибдан ўрин олавермади, унинг самарадорлиги ҳам юқори эмас — 46 та ўйинда саккизта гол ва бешта голли узатма.

«Sky Sport» маълумотларига кўра, кўплаб миш-мишларга қарамай, ҳужумчи бўлажак трансфер ойнасида «Ювентус»ни тарк этиши даргумон. Вазият фақатгина Душан Влахович ўз шартномасини узайтирган тақдирдагина ўзгариши мумкин. «Бьянконерилар» раҳбарияти Дэвид аввалги клубларида ҳам илк мавсумда ўзини кўрсата олмаганини, кейин эса очилиб кетганини инобатга олишмоқда.

«Лилль»нинг собиқ юлдузининг нархи «Transfermarkt» порталига кўра 35 миллион еврони ташкил қилади. 26 ёшли футболчининг шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 08:54, 28.05.2026.
Ўқилди: 362 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик