Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Жоан Лапорта Энтони Гордон трансфери ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» раҳбари Жоан Лапорта клуб «Ньюкасл» вингери Энтони Гордоннинг трансфери устида фаол ишлаётганини тасдиқлади. Чоршанба куни турли нуфузли манбалар «кўк-анорранглилар» ва «қарғалар» ўртасида келишувга эришилгани ҳақида хабар берганди. Англиялик футболчининг ўзи ҳам трансферга розилик билдирган.

«Энтони Гордоннинг трансфери устида иш олиб борилмоқда. Мен доимий равишда янгиланган маълумотларни олиб турибман», – дея Лапортадан иқтибос келтиради Barca Universal.

Гордоннинг «Барселона»га ўтиши клубга тахминан 80 миллион еврога тушиши мумкин. 25 ёшли футболчи аллақачон бугун Каталония пойтахтига етиб келади ва у ерда тиббий кўрикдан ўтади.

Киритилди: 11:41, 28.05.2026.
Ўқилди: 1340 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик