Кириш Регистрация

Пирло Матвей Сафоновнинг «ПСЖ»даги ўйинини баҳолади

Баҳо:
+ | -

«Милан» ва Италия миллий жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Андреа Пирло россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг Франциянинг «ПСЖ» клубидаги ўйинларига изоҳ берди.

«У яхши ўйнади ва биринчи рақамли дарвозабон бўлишга муносиб. Аммо агар улар бошқа дарвозабонни сотиб олишса, ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин», – дея иқтибос келтиради «РБ Спорт» италиялик афсонанинг сўзларини.

30 май куни Сафонов тўп сурадиган «ПСЖ» УЕФА Чемпионлар лигаси финалида Лондоннинг «Арсенал» жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Будапештдаги стадионда бўлиб ўтади.

Ўтган мавсумда Матвей Лига 1 доирасида 15 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 14 та тўп ўтказиб юборди. Россиялик посбон парижликлар сафида Франция чемпиони бўлишга эришди.

Киритилди: 11:46, 28.05.2026.
Ўқилди: 196 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик