Бир нечта нуфузли манбалар «Барселона» Энтони Гордонни «Ньюкасл»дан трансфер қилиш бўйича келишувга эришганини тасдиқламоқда. Бироқ келишув суммаси бўйича маълумотлар турлича: баъзи инсайдерлар 70 миллион евро ва бонуслар ҳақида ёзса, бошқалари 80 миллион евро ва бонусларни қайд этмоқда.
The Athletic нашрининг хабар беришича, трансфер суммаси 80 миллион еврони ва ўйинчининг бўлажак сотувидан олинадиган фоизни ташкил қилади. Манбанинг таъкидлашича, «Бавария» ҳам Гордонни ўз сафига қўшиб олишга даъвогарлик қилган. Аммо мюнхенликлар англиялик футболчи учун бундай суммани тўлашга тайёр эмасликлари маълум бўлди.
25 ёшли Энтони Гордон якунланган мавсумда 46 та ўйин ўтказиб, 17 та гол уришга муваффақ бўлди.













