Кириш Регистрация

Эдерсон исталган вақтда Манчестерга учиб кетишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Аталанта» марказий ярим ҳимоячиси Эдерсон Лоуренсо «Манчестер Юнайтед»га ўтишни интиқлик билан кутмоқда. Bergamo TV хабарига кўра, айни пайтда 26 ёшли футболчи Бразилияда, оиласи даврасида вақт ўтказмоқда. Бироқ манбаларнинг таъкидлашича, ўйинчи ҳозир кутиш режимида ва трансфер келишуви якунлангани ҳақида «яшил чироқ» олган заҳотиёқ Манчестерга учиб кетишга шай турибди.

Бразилиялик футболчининг трансфер суммаси тахминан 40 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда. Ўтган мавсумда Эдерсон барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва иккита голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 13:07, 28.05.2026.
Ўқилди: 469 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик