Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Ўзбекистон U23 терма жамоаси июнь ойида АҚШ ва Яранияга қарши ўйнайди: Равшан Ҳайдаров таркибни эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олимпия (U23) терма жамоаси жорий йилнинг июнь ойида Словенияда халқаро ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Мазкур тайёргарлик босқичи доирасида вакилларимиз кучли рақиблар — АҚШ ҳамда Япония терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган.

Жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров бўлажак йиғинга чақирилган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатини жамоатчиликка тақдим этди.

Эътиборлиси, олимпиячиларимиз бугундан бошлаб Тошкентдаги Миллий футбол маркази базасида йиғилишди ва дастлабки машғулотларга киришишди. Пойтахтдаги қисқа муддатли тайёргарликдан сўнг, жамоа делегацияси хориж йиғинини ўтказиш учун Словенияга жўнаб кетади.

Киритилди: 19:23, 28.05.2026.
Ўқилди: 905 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик