Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

BBC талқини: АПЛ-2025/26 мавсумининг рамзий терма жамоаси эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Британиянинг «BBC» телерадиокомпанияси 2025/26 йилги мавсум якунларига кўра Англия Премьер-лигасининг рамзий терма жамоасини эълон қилди. Ушбу рўйхатдан 22 йиллик танаффусдан сўнг Англия чемпионига айланган «Арсенал»нинг 5 нафар футболчиси ўрин олди.

BBC талқинига кўра АПЛ-2025/26 рамзий терма жамоаси:

 

Дарвозабон: Давид Райя («Арсенал»)

 

Ҳимоячилар: Нико О'Райли («Манчестер Сити»), Габриэль Магальяйнс («Арсенал»), Вильям Салиба («Арсенал»), Юрриен Тимбер («Арсенал»)

 

Ярим ҳимоячилар: Эллиот Андерсон («Ноттингем Форест»), Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»), Деклан Райс («Арсенал»)

 

Ҳужумчилар: Антуан Семеньо («Манчестер Сити»), Эрлинг Холанд («Манчестер Сити»), Игор Тиагу («Брентфорд»)

Мавсум якунларига кўра, «Арсенал» 85 очко жамғариб, мусобақа ғолиби бўлди. Иккинчи ўринни 78 очко билан «Манчестер Сити», учинчи ўринни эса 71 очко билан «Манчестер Юнайтед» эгаллади.

Англия Премьер-лигасининг янги — 35-мавсуми 22 август куни старт олади.

Киритилди: 07:35, 29.05.2026.
Ўқилди: 503 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик