Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Бернарду Силванинг «Барселона»даги маош ва шартнома тафсилотлари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Бернарду Силванинг «Барселона» билан эҳтимолий шартномаси шартлари маълум бўлди.

Аввалроқ, каталониялик клуб португалиялик ярим ҳимоячини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш устида ишлаётгани хабар қилинган эди. Футболчининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси июнь ойи охирида якунига етади.

«The Times» нашрининг ёзишича, Силва «Атлетико» ва «Бенфика»дан ҳам таклифлар олган, бироқ у «кўк-анорранглилар»га ўтишни маъқул кўрмоқда. У фаолиятини Лиссабон клубида якунлашни мақсад қилган, бироқ яқин икки йил давомида янада юқори савияда тўп суриши мумкинлигига ишонади.

Таъкидланишича, «Барселона» футболчига ҳафтасига тахминан 80 минг фунт (90 минг евро) маош таклиф қилишга тайёр — бу унинг «Ман Сити»даги маошидан сезиларли даражада кам. Бу ҳолат футболчини чўчитиб қўймаяпти, у фаолиятининг ушбу босқичида ҳар бир ўйинда тўлиқ майдонда бўлмаслигини англаб турибди.

Ўтган мавсумда Бернарду АПЛ доирасида 38 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 07:57, 29.05.2026.
Ўқилди: 1224 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик