Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Францияда Чемпионлар лигаси финали олдидан Сафонов ва Хвича ҳақида янгилик эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «L’Equipe» нашри журналистлари Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»нинг «Арсенал»га қарши ўйини учун тахминий таркибни эълон қилишди. Унга кўра, россиялик дарвозабон Матвей Сафонов учрашувни асосий таркибда бошлаши кутилмоқда.

Экспертлар фикрича, Париж клуби мураббийлар штаби ҳал қилувчи баҳсга қуйидаги футболчиларни майдонга туширади:

  • Дарвозабон: Сафонов

  • Ҳимоячилар: Ҳакимий (ёки Заир-Эмери), Маркиньос, Пачо, Мендеш

  • Ярим ҳимоячилар: Невеш, Витинья, Руис

  • Ҳужумчилар: Дуэ, Дембеле, Хвича

УЕФА Чемпионлар лигасининг финал учрашуви эртага, 30 май, шанба куни, Будапешт стадионида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, жорий мавсумда Матвей Сафонов франциялик жамоа сафида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 27 та гол ўтказиб юборди. Россиялик посбон 12 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Киритилди: 11:13, 29.05.2026.
Ўқилди: 357 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик