Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Берарди ўз мавсумига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«Сассуоло» ҳужумчиси Доменико Берарди ўзининг ва клубнинг ўтган мавсумдаги иштирокига баҳо берди. «Сассуоло» Италия чемпионати олий лигасида мавсумни 11-ўринда якунлади.

«Ўзимга ҳам, клубга ҳам «саккиз» баҳо қўяман. Ўйлашимча, мавсумнинг сўнгги қисмини яхшироқ ўтказишимиз мумкин эди. Биз 50 очко жамғариб, камида ўнинчи ўринни эгаллашимиз керак эди. Шахсан ўзим эса камида ўнта гол ура олмаганимдан афсусдаман», – дея футболчининг сўзларини келтиради Италиянинг La Gazzetta dello Sport нашри.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Берарди чемпионатда 8 та гол киритди, аммо у ўз жамоасининг энг яхши тўпурари бўла олмади.

Киритилди: 11:20, 29.05.2026.
Ўқилди: 289 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик