Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Кака: «Бразилия терма жамоасига Неймар сув ва ҳаводек зарур»

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоасининг собиқ етакчиси Рикардо Кака Неймарнинг терма жамоа қайдномасига киритилганидан ва унинг бўлажак Жаҳон чемпионатида иштирок этишидан хурсанд. Унинг сўзларига кўра, Неймар ва Винисиус каби футболчилар Бразилия миллий жамоаси учун жуда муҳим аҳамиятга эга.

«Неймар ва Винисиус – миллий жамоа учун жуда икки муҳим футболчи. Неймар учун бу тўртинчи Жаҳон чемпионати бўлади, у улғайди ва бутун жамоа учун етакчига айланади. Винисиус эса «Реал» сафида ажойиб мавсумни ўтказди ва кўплаб ўйинларда керакли голларни киритди», – дея Каканинг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.

Эслатиб ўтамиз, 2007 йилда Кака «Олтин тўп» соҳиби бўлган эди. Бу бразилияликларнинг Жаҳон чемпионатидаги сўнгги ғалабасидан беш йил ўтиб содир бўлганди.

Киритилди: 11:35, 29.05.2026.
Ўқилди: 411 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик