Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Эльгера: «Айбдор фақат Арбелоа эмас»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳимоячиси Иван Эльгера жамоанинг муваффақиятсиз мавсуми учун жавобгарликнинг бир қисмини бош мураббий Альваро Арбелоага юклади. 1999 йилдан 2007 йилгача Мадрид клубида тўп сурган Эльгера Арбелоанинг клубни бошқариш услубидан норозилигини яширмади.

«Бошиданоқ талабчан бўлган Хаби Алонсодан тортиб, хулқ-атворга ва бу жамоани қандай бошқаришга нисбатан талабларнинг бутунлай йўқлигигача...», — дея «Реал»нинг сўнгги ойлардаги йўли ҳақида Эльгеранинг сўзларини келтиради Flashscore.

«Арбелоа бор-йўғи 5 ой мавжуд бўлган захира жамоасини бошқарган, у ерда ишлари унчалик ҳам яхши кетмаётганди. Ва тўсатдан у бундай жамоага бош мураббий этиб тайинланди. Менимча, айбдор фақат Арбелоа эмас».

«Менимча, у илгари ҳеч қачон бундай вазиятларга дуч келмаган ва, албатта, хатоларга йўл қўйган. Жиддий хатоларга. Аммо уни у ерга қўйганлар ҳам айбдор, шундай эмасми?».

Эслатиб ўтамиз, «Реал» Испания чемпионатини «Барселона»ни ўтказиб юбориб, иккинчи ўринда якунлади.

Киритилди: 18:11, 29.05.2026.
Ўқилди: 542 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик