Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

«Кристал Пэлас» янги мураббий изламоқда

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби собиқ бош мураббийи Дино Топпмёллер билан музокараларни бошлади. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг ўз ижтимоий тармоқларида маълум қилди.

Оливер Гласнер Конференциялар лигаси финалида ғалаба қозонганидан сўнг инглиз клубини тарк этгач, «бургутлар» айни дамда фаол тарзда янги мураббий изламоқда.

Андони Ираола клуб учун устувор мақсад бўлиб қолмоқда, аммо испаниялик мутахассис ҳали ўз қарорини қабул қилганича йўқ, у айни пайтда «Ливерпуль» ва «Байер»дан тушган таклифларни кўриб чиқмоқда.

45 ёшли Дино Топпмёллер Бундеслига мавсуми якунлангач, ишсиз қолган эди. «Айнтрахт» еврокубокларга чиқа олмаган бўлса-да, «Кристал Пэлас» немис мутахассисининг савиясини юқори баҳоламоқда.

Киритилди: 08:57, 30.05.2026.
Ўқилди: 358 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик