«Барселона» ва Испания терма жамоаси футболчиси Ламин Ямал ўз фаолиятидаги илк Жаҳон чемпионати бошланиши арафасида ҳеч қандай ҳаяжон ҳис қилмаётганини айтди.
18 ёшли вингер мавсумнинг якуний қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юборди, аммо мундиал стартига қадар тикланиб улгуриши керак.
«Агар нима қилишни билмаганимда, асабийлашган бўлардим. Мен ҳеч қачон футболдан бошқа ишда ишламаганман, шунинг учун бошқа соҳани уддалай олмасдим. Футболда эса ҳаммаси бошқача, чунки мен бу билан бутун умрим давомида шуғулланиб келяпман», — дея Ямалнинг сўзларидан иқтибос келтиради The Touchline.
Испания терма жамоаси гуруҳ босқичида Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.













