Вингер Ансу Фати "Барселона"дан "Монако"га доимий асосда ўтиш арафасида турибди.
Жума куни каталонияликлар клуби испаниялик футболчи билан бир хил позицияда ўйнайдиган Энтони Гордонни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
Журналист Габриэль Санснинг маълумотларига кўра, "кўк-анорранглилар" тарбияланувчиси "Барса"да ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмаслигини англаб етган ва "Монако"да қолишга тайёр. Монако клуби 23 ёшли футболчини 11 миллион евро эвазига сотиб олиш опциясини фаоллаштиради. Томонларга келишувнинг айрим тафсилотларини ҳал қилишгина қолди.
Ўтган мавсумда Франция клубида ижара асосида тўп сурган Ансу Фати барча турнирларда 30 та ўйинда 13 та гол урди.













