Кириш Регистрация
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе 2-0 Лечче
07/12 18:00 Эльче 3-0 Жирона
07/12 19:00 Брайтон 1-1 Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри 1-0 Рома
07/12 20:15 Валенсия 1-1 Севилья
07/12 21:30 Фулхэм 1-2 Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио 1-1 Болонья
07/12 22:30 Эспаньол 1-0 Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа
09/12 00:45 Торино - Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Диего Форлан: «Саралашни кучли тўртликда якунлашга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

Иордания-Ўзбекистон тўқнашуви ғолиби ЖЧга чиқиш учун ноябрь ойида ўтказиладиган қитъалараро плей-офф баҳсида иштирок этади. КОНМЕБОЛ минтақасидан эса ушбу босқичга чиқиш учун Уругвай, Перу ва Венесуэла терма жамоалар даъвогарлик қилишмоқда.

Уругвай терма жамоаси юлдузи Диего Форлан ҳозирча минтақада 5-ўринни эгаллаш ҳақида эмас, кучли тўртликка кириш ҳақида ўйламоқда.

"Биз анча ортда қолиб кетдик, осон бўлмайди, аммо биз саралаш босқичини кучли тўртликда якунлашга ҳаракат қиламиз. Биз аввал ҳам гуруҳда 5-ўринни эгаллаганмиз...", дейди Форлан.

ЖЧ-2006 саралаш босқичида уругвайликлар 5-ўринни қўлга киритиб, плей-офф босқичида Океания минтақаси ғолиби — Австралия билан куч синашишганди. Сиднейда бўлиб ўтган жавоб баҳсида икки ўйин натижасига кўра кучлар тенг келган ва пенальтилар сериясида Австралия терма жамоаси ғалаба қозониб, Германияга бориш ҳуқуқини қўлга киритганди.

Ҳозирги кунда Уругвай терма жамоаси 16 очко билан 4-ўринда бораётган Чилидан 5 очко ортда қолмоқда. Бироқ Чили Уругвайга нисбатан битта кўп ўйин ўтказган. Уругвайликлар эса бугун 5-ўрин учун курашдаги асосий рақиби — Перу меҳмони бўлишади ва қолган 3та турда мусобақа жадвалининг юқори учлигида бораётган жамоалар — Парагвай, Эквадор ва Аргентина билан баҳсларда иштирок этишади.

Манба: www.thenational.ae
Киритилди: 14:07, 06.09.2013.
Ўқилди: 8206 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.