«Ювентус» ҳимоячиси Эмиль Хольм мушакларидан олган жароҳати сабабли 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда Швеция футбол федерацияси расман маълум қилди.
Швеция томонининг берган маълумотига кўра, Хольмнинг тикланиши учун бир неча ҳафта талаб этилади.
«Албатта, бу биз учун ҳам, ушбу босқичда жамоани тарк этишга мажбур бўлган Эмиль учун ҳам жуда маҳзун хабар. Биз унинг дардига шерикмиз ва тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз», — деди шведлар бош мураббийи Грэм Поттер.
Эмиль Хольмнинг ўрнига терма жамоага МЛСнинг «Даллас» клуби аъзоси Херман Юханссон чақирилди.
Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Швеция терма жамоаси Тунис, Нидерландия ва Японияга қарши майдонга тушади.













