Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Германия терма жамоаси ҳимоячиси АПЛга ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Германия Иккинчи Бундеслигаси ўртамиёна жамоаси «Нюрнберг» ўз собиқ футболчиси Натаниэль Брауннинг «Айнтрахт Франкфурт»дан кетиши орқали каттагина маблағ ишлаб олиши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

22 ёшли ҳимоячига айни дамда «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» клублари энг фаол қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, «Реал Мадрид», «Барселона» ва «Бавария» каби грандлар ҳам ушбу футболчи учун курашга қўшилиши мумкин. «Айнтрахт» ўз футболчисини 60–80 миллион еврога баҳоламоқда.

«Нюрнберг» клуби шартномадаги тегишли бандга асосан, трансфер суммасининг 12,5 фоизига эгалик қилади. Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг декабрида улар Браунни атиги 3,5 миллион евро эвазига сотишган эди.

Натаниэль Браун Германия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномасидан жой олган ва бош мураббий Юлиан Нагельсманн томонидан юқори баҳоланган. Футболчининг яқин орада топ-клублардан бирига ўтиши деярли шубҳасиз бўлиб турибди.

Киритилди: 15:19, 30.05.2026.
Ўқилди: 421 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик