Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Руни Тухелнинг ЖЧ-2026 учун таркиб танлови ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Томас Тухелнинг бўлажак Жаҳон чемпионати учун эълон қилган қайдномаси борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг сўзларига кўра, мураббийнинг ўз қарашлари бор ва фақат унинг танловига ишониш қолади, холос.

«Менимча, Томас Тухель танлаган таркибда мен бошқача йўл тутишим мумкин бўлган бир нечта жиҳатлар бор, аммо биз унинг қарорига ишонишимиз керак. Гап етакчилик ва жамоа атрофида тўғри муҳитни яратиш ҳақида кетганда, ҳеч қачон юз фоиз ишонч билан гапириб бўлмайди.

Бироқ унда Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга қодир бўлган яхши таркиб шаклланган. Тўғри, рўйхатда Фоден йўқ, Палмер йўқ, жуда яхши ўйин кўрсатаётган Гиббс-Уайт ҳам йўқ. Бу баҳсли қарор. Аммо миллат сифатида биз доим мураббийларни фақат энг номдор ва энг яхши ўйинчиларни таркибга жалб қилавергани учун танқид қилардик. Тухель эса бошқа йўлдан кетди ва умид қиламанки, бу ўз самарасини беради.

Мен унга ишонаман. У ажойиб мураббий ва агар кимдир бу жамоани ғалабага етаклай олса, бу айнан удир», — деди Руни talkSPORT нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 16:24, 30.05.2026.
Ўқилди: 434 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик