Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Арне Слотнинг «Ливерпуль»даги тўлиқ статистикаси

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» футбол клуби Арне Слот бош мураббий лавозимини тарк этаётганини расман тасдиқлади. Клуб маъмурияти аллақачон янги мураббийни излаш жараёнини бошлаб юборганини билдирди.

47 ёшли нидерландиялик мутахассис қўл остида «қизиллар» 2025/26 йилги мавсумда АПЛда бешинчи ўринни эгаллади, аммо қўшимча квота эвазига Чемпионлар лигасига йўлланма олди.

Эслатиб ўтамиз, Слот «Ливерпуль»ни 2024 йилда Юрген Клопп кетганидан сўнг қабул қилиб олганди. Арне жамоа билан атиги битта соврин – 2024/25 йилги Англия чемпионати титулини қўлга киритди.

Умумий ҳисобда, Слот инглиз жамоаси бошқарувида 113 та ўйин ўтказиб, 66 та ғалаба, 18 та дуранг ва 29 та мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати эса 227:140 ни ташкил этди. Икки йил давомида «Ливерпуль» Арне Слот бошчилигида 9 нафар футболчини харид қилиш учун 523 миллион евро (453 миллион фунт) сарфлади.

Киритилди: 17:17, 30.05.2026.
Ўқилди: 364 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик