Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Слотнинг «Ливерпуль»дан ишдан бўшатилиши сабаби маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» жамоанинг келажакдаги ривожланиши борасидаги келишмовчиликлар туфайли Арне Слот билан хайрлашди. Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, клуб раҳбарияти янада агрессив ва ҳужумкор ўйин услубини кўришни истамоқда. Нидерландиялик мутахассисни истеъфога чиқариш тўғрисидаги қарор янги бош мураббийга кейинги мавсумга тайёргарлик кўриш учун етарли вақт бериш мақсадида олдиндан қабул қилинган.

Аввалроқ, бўш қолган лавозимга асосий номзод сифатида илгари «Борнмут»ни бошқарган Андони Ираола кўрилаётгани ҳақида хабар берилганди. Эслатиб ўтамиз, Слот «Ливерпуль»да 2024 йил ёзидан буён ишлаб келаётганди ва биринчи мавсумидаёқ жамоа билан АПЛ чемпиони бўлишга эришганди.

Киритилди: 17:47, 30.05.2026.
Ўқилди: 816 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик