Кириш Регистрация

Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Жаҳон чемпионатига кузатилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциациясида Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадасини ФИФА Жаҳон чемпионатига кузатиш олдидан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда ЎФА биринчи вице-президенти ҳамда мутасаддилар иштирок этиб, ҳакамларимизни тарихий мусобақа арафасида самимий қутлади ва уларга омад тилади.

«Бугун барчамиз қувончли кунда турибмиз. Яқинда муҳтарам Президентимиз футболчиларимизни Жаҳон чемпионатига кузатар эканлар, уларнинг нақадар қувонганларини барчамиз кўрдик. Бугун эса ҳакамларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун йўлга чиқмоқда. Терма жамоа ҳам, ҳакамлар ҳам бир вақтнинг ўзида Жаҳон чемпионатида қатнашиши асосан футболи ривожланган йирик давлатларга хос ҳолат. Бугун эса биз ҳам ана шундай мамлакатлар сафидан жой олдик.

Бу тарихий Жаҳон чемпионатидаги иштирокингиз ниҳоятда муҳим. Сиз у ерда Ўзбекистон номидан майдонга чиқасиз ва миллионлаб футбол мухлисларида юртимиз ҳақида таассурот қолдирасиз. Албатта, масъулият ва босим юқори бўлади. Аммо сизларнинг бу синовларни муносиб енгиб ўтишингизга ишонаман. Ўзбекистон футбол ассоциацияси, устозларингиз ва бутун футбол жамоатчилиги доимо сизлар билан бирга. Биз ҳар доим сизларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз», — деди Равшан Эрматов.

Тадбир якунида ҳакамлар бригадаси билан эсдалик суратига тушилди ва уларга ФИФА Жаҳон чемпионатидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тиланди.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 01:03, 31.05.2026.
Ўқилди: 1457 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7107]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3456]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3239]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3025]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2169]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2149]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1997]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1992]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1946]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик