Лондоннинг «Арсенал» жамоаси бош мураббийи Микель Артета «ПСЖ»га қарши Чемпионлар лигаси финали тақдирини ҳал қилган Габриэль дос Сантоснинг ноаниқ зарбаси ҳақида ўз фикрини билдирди.
Жамоалар 120 дақиқалик ўйиндан сўнг ғолибни аниқлай олишмади (1:1), пенальтилар сериясида эса «канонирлар» имкониятни бой беришди (3:4). Ҳал қилувчи хатога йўл қўйган Габриэль тўпни дарвоза тўсинидан юқорига йўллади.
«У бешинчи бўлиб зарба беришни истади. Биз ушбу лаҳзага тайёргарлик кўрган эдик, машқ қилгандик. Бошқа вазиятларда нуқтага Сака, Эдегор ёки Хаверц келарди. Агар иш пенальтилар сериясигача етиб борса, ижрочилар ўзгариши мумкинлигини билардик, аммо биз барча футболчиларимизга ишонамиз. Машғулотларда Габриэль умуман хато қилмайди, бироқ бундай масъулиятли дамда пенальти тепиш — бу умуман бошқача нарса. Афсуски, бизга аниқлик ва самарадорлик етишмади», — дея Артетанинг сўзларидан иқтибос келтиради Arsenal Radar.













