Кириш Регистрация

Испаниялик мураббийлар Чемпионлар лигасида 13 марта зафар қучди – бу италиялик мураббийларники билан бир хил кўрсаткич

Баҳо:
+ | -

Испаниялик мураббийлар Чемпионлар лигаси ва Европа чемпионлар кубогида жами ўн уч марта ғалаба қозонишди.

Кеча Луис Энрике бошчилигидаги «ПСЖ» финалда «Арсенал»ни таслим этди. Бу Хихон шаҳри тарбияланувчиси бўлган мураббийнинг ушбу турнирдаги учинчи ғалабасидир. Шунингдек, Пеп Гвардиола ҳам уч марта ғолиб чиққан, Мигель Муньос, Висенте Дель Боске ва Хосе Вильялонга икки мартадан, Рафаэль Бенитес эса бир марта бош совринни қўлга киритган.

Италиялик мутахассислар ҳам Чемпионлар лигасида 13 марта ғалаба қозонишган. Германиялик мураббийлар 10 марта, инглизлар эса 7 марта шоҳсупага кўтарилишган.

Киритилди: 08:20, 31.05.2026.
Ўқилди: 393 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик