Франциянинг «ПСЖ» клуби ярим ҳимоячиси Витинья Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи ўйини якунларини сарҳисоб қилди. Луис Энрике шогирдлари Лондоннинг «Арсенал» жамоасини пенальтилар сериясида (1:1, 4:3) мағлуб этишди.
«Мен жуда бахтлиман — нафақат ғалаба қозонганимиз учун, балки бизда мавжуд бўлган жамоа, захирадан тушиб ҳал қилувчи пенальтиларни голга айлантирган футболчилар учун ҳам. Бу ажойиб. Мураббий, президент, спорт директори — ўйлайманки, биз бунга ҳатто 11 метрлик зарбалар ижро этилгунга қадар ҳам лойиқ эдик», — дея футболчининг сўзларини келтиради L’Equipe нашри.
«Пенальтилар серияси вақтида анча ҳаяжонландик, лекин ҳозир ҳақиқатан ҳам бахтиёрмиз. Бу жамоанинг сири нимада? Биз камтармиз, бир-биримиз учун курашиб, боримизни берамиз. Ҳамма ҳимояланади, ҳамма ҳужум қилади, биз бу жамоада ўйнашдан завқ оламиз. Умид қиламанки, бу ҳолат давом этади», — дея қўшимча қилди Витинья.
Таъкидлаш жоизки, Витинья УЕФА талқинига кўра учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.













