Чемпионлар лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми ўз ниҳоясига етди. Финалда «ПСЖ» жамоаси 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида (4:3) «Арсенал»дан устун келди. Париж клуби ўз тарихида иккинчи бор ва кетма-кет иккинчи йил «қулоқли кубок»ни қўлга киритди.
Килиан Мбаппе Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурарига айланди. «Реал» ҳужумчиси ўз ҳисобига 15 та гол ёздириб қўйди. «Қаймоқранглилар» турнирнинг 1/4 финал босқичидаёқ «Бавария»га имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этганига қарамай, ҳеч ким Мбаппедан ўзиб кета олмади.
Қитъанинг энг нуфузли клублар ўртасидаги турнирида иккинчи энг яхши тўпурар «Бавария» форварди Луис Диас бўлди, у рақиблар дарвозасини 14 бор ишғол қилди.













