«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле Чемпионлар лигаси финалида «Арсенал» устидан қозонилган ғалаба (1:1, пенальтилар сериясида 4:3) ҳақида фикр билдирди ва ўйин охирида нега алмаштирилганига изоҳ берди. Ҳужумчи учрашувнинг 90+6-дақиқасида майдондан олинган эди.
«Бу ажойиб, унутилмас оқшом. Биз кетма-кет иккинчи бор ғолиб чиқиш учун бу мавсумда тинимсиз ишладик. Бу жуда ажойиб ҳис, биз бу лаҳзалардан завқланамиз. бутун мавсум қийин кечди, биз кўп тўсиқларни енгиб ўтишимизга тўғри келди. Аммо якунда биз барибир Чемпионлар лигаси ғолиби бўлдик ва барчамиз жуда бахтиёрмиз.
Ўйин охирида менда тортишиш бошланди! 80-дақиқадан бошлаб ўйин жуда шиддатли тус олганди. Ўйлайманки, бутун жамоада мушаклар тортишиши кузатилди», — дея Дембеленинг сўзларидан иқтибос келтиради Planete PSG.
«ПСЖ» Чемпионлар лигасида кетма-кет икки мавсум ғолиб чиққан тарихдаги иккинчи клубга айланди.













