Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«ПСЖ» Луис Энрикенинг келажаги борасида бир қарорга келди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Франция клуби билан шартномасини узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Бен Жейкобс ўз саҳифаларида маълум қилди.

Жейкобснинг сўзларига кўра, Париж гранди раҳбарияти испаниялик мутахассис билан тўрт йиллик янги битим имзолашни режалаштирмоқда. Таъкидланишича, томонлар ҳамкорликнинг асосий шартларини олдиндан келишиб олишган ва мавсум якунланганидан кейин шартномани расман расмийлаштиришга қарор қилишган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Энрике жамоаси Чемпионлар лигаси ғолиблигини муваффақиятли ҳимоя қилди. Финал баҳсида парижликлар Лондоннинг «Арсенал» жамоасидан пенальтилар сериясида устун келишди.

Киритилди: 15:19, 31.05.2026.
Ўқилди: 605 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик