Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

UFC жангчиси: «Слотни «Ливерпуль»дан олдинроқ ҳайдаш керак эди»

Баҳо:
+ | -

UFC юлдузи ва «Ливерпуль»нинг ашаддий мухлиси Пэдди Пимблетт мерсисайдликлар бош мураббийи Арне Слотнинг истеъфосига муносабат билдирди ва «ПСЖ» билан ЕЧЛда ғолиб чиққан Луис Энрикени жамоага таклиф қилди.

Пимблетт CBS Sport эфирида Слотнинг ишини кескин танқид остига олди:

«Бу анча олдин содир бўлиши керак эди. Менимча, ўз уйимизда «ПСВ»га 1:4 ҳисобида ютқазганимиздан кейин уни дарҳол бўшатиш керак эди. «Ливерпуль» каби клуб ўз майдонида Нидерландия жамоасига бундай ҳисобда ютқазиши мумкин эмас. Бу шунчаки қабул қилиб бўлмас ҳолат. Биз анча катта клубмиз. Ҳечдан кўра кеч бўлса-да, қарор қабул қилинди, лекин тўғрисини айтсам, аллақачон кеч бўлиб бўлган».

Жейми Каррагернинг «Кимни мураббий сифатида кўришни истайсан?» деган саволига жангчи қуйидагича жавоб берди:

«Мен Луис Энрике бугун (ЕЧЛ финалида) ғалаба қозонишини ва кейин «ПСЖ»дан кетишини истардим. Чунки у икки марта требл қайд этди. У: «Менга янги чорлов керак», деб айтиши лозим. Сабаби, ҳозирги «Ливерпуль» — энг катта чорловдир».

Киритилди: 16:18, 31.05.2026.
Ўқилди: 583 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик