«ПСЖ» дарвозабони Люка Шевалье кейинги мавсумда захира ўриндиғида қолишни истамаяпти. Шу сабабли у яқин кунларда клуб раҳбарияти билан ўз келажагини муҳокама қилади. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, Шевальенинг «ПСЖ»дан кетиши молиявий сабабларга кўра осон кечмаслиги мумкин. Шу билан бирга, Франция гранди «Порту» ва Португалия терма жамоаси посбони Диогу Коштага жиддий қизиқиш билдирмоқда. Коштанинг португал клуби билан шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Люка Шевалье 2025 йилнинг ёзида 40 миллион евро эвазига «Лилль»дан «ПСЖ»га ўтган эди. Бироқ мавсум давомида у асосий таркиб учун рақобатда Матвей Сафоновга имкониятни бой бериб қўйди.













