Кириш Регистрация

«Аталанта» дарвозабони «Арсенал»га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Аталанта»нинг 25 ёшли дарвозабони Марко Карнесекки фаолиятини «Арсенал»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tutto Atalanta хабар бермоқда.

Манбага кўра, «канонирлар» ёзги трансфер ойнасида Карнесеккини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Кутилишича, «Аталанта» ўз ўйинчиси учун камида 40 миллион евро талаб қилади. Агар «Арсенал» ҳақиқатдан ҳам Карнесеккини қўлга киритмоқчи бўлса, у «Аталанта»нинг шартларига рози бўлишига тўғри келади.

Ўтган мавсумда Карнесекки барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 56 та гол ўтказиб юборди ва 17 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Дарвозабоннинг италияликлар билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 18:50, 31.05.2026.
Ўқилди: 478 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик