Кириш Регистрация

Ираола ва "Ливерпуль" ўртасидаги музокаралар якуний босқичга кирди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Борнмут" клуби бош мураббийи Андони Ираола Леверкузеннинг "Байер" жамоасига ўтиш имкониятини ҳали бутунлай инкор этгани йўқ.

Аввалроқ, "Ливерпуль" клубида бош мураббийлик мақомига асосий даъвогарга айланган испаниялик мутахассис бугун "мерсисайдликлар" раҳбарияти билан учрашиб, музокара ўтказиши хабар қилинган эди. Тезкор инсайдер Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, томонлар ўртасидаги мулоқот қизғин давом этмоқда ва улар келишувга жуда яқин туришибди.

Ушбу вазиятдан Ираола хизматига жиддий қизиқиш билдираётган "Байер" клуби ҳам огоҳлантирилган. Шунга қарамай, немис клуби ҳали мураббийдан "йўқ" деган узил-кесил жавобни олганича йўқ. Эндиликда жараённинг қандай якунланиши фақатгина Андони ва "Ливерпуль" ўртасидаги музокараларнинг муваффақиятига боғлиқ бўлиб турибди.

Киритилди: 19:22, 31.05.2026.
Ўқилди: 485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик