Кириш Регистрация

Аллегри «Милан»ни судга бермоқчи

Баҳо:
+ | -

«Милан» ва Массимилиано Аллегри ўртасидаги дўстона ва келишувга асосланган хайрлашув бўлмайди — мураббий компенсация талаб қилишга ва бунга барча воситалар, жумладан суд орқали эришишга қатъий бел боғлаган. Қизиғи шундаки, айнан шу сабабдан у ҳозирча «Наполи» билан шартнома имзолай олмаяпти — акс ҳолда, бу «Милан» билан бўлган келишувни бузиш деб ҳисобланади ва уни компенсация талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Компенсация миқдори эса оз эмас, кўп эмас — 14 миллион еврони ташкил этади.

Аллегрининг юристлари фикрича, молиявий зарардан ташқари, мураббийнинг имиджига ҳам путур етказилган ва бу сумма мазкур зарарни ҳам қоплаши керак. Шу билан бирга, «Милан»нинг ўзи эгаси Жерри Кардинале бор-йўғи 500 минг евро таклиф қилган.

Киритилди: 22:10, 31.05.2026.
Ўқилди: 572 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик