Кириш Регистрация

«Ювентус» Коло-Муанини қайтариш ҳаракатига тушди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳуқуқий жиҳатдан «ПСЖ»га тегишли бўлган ҳужумчи Рандаль Коло-Муанини яна ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Франциялик футболчи 2024/25 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида ижара асосида «кекса синьора» таркибида муваффақиятли тўп сурган эди.

Туринликлар ўтган йилнинг август ойида ва жорий йилнинг январида ҳам футболчи билан қайта шартнома имзолашга уринишган, бироқ ҳар икки сафар ҳам бу ҳаракатлар муваффақиятсиз якунланган эди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, «Тоттенхэм»даги ижара муддати тугаб, Париж клуби ихтиёрига қайтадиган ҳужумчи борасида «Ювентус» «ПСЖ» билан янги музокараларни бошламоқда. Лига 1 гранди Коло-Муанининг хизматларига эҳтиёж сезмаяпти, шу сабабли келиб тушадиган таклифларни мамнуният билан кўриб чиқишга тайёр. 27 ёшли футболчининг ўзи ҳам «Ювентус»га қайтишга қарши эмас.

Киритилди: 04:35, 01.06.2026.
Ўқилди: 441 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик