Кириш Регистрация

Макрон Франция терма жамоаси 3-бор жаҳон чемпиони бўлишига умид қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Франция президенти Эммануэль Макрон ЖЧ-2026 турнирида миллий терма жамоадан ғалаба кутаётганини маълум қилди.

Бугун Макрон Елисей саройида «ПСЖ» жамоаси билан учрашди. Ушбу учрашув парижликларнинг қаторасига иккинчи бор Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққани муносабати билан ташкил этилди.

«Мен терма жамоамиздан либосимизга учинчи чемпионлик юлдузини қўшиб қўйишини кутяпман. Дунёда бунчалик кўп иқтидорларга эга бўлган бошқа жамоа йўқ», — деди Макрон.

2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Франция терма жамоаси ўз тарихида икки марта — 1998 ва 2018 йилларда чемпионликни қўлга киритган.

Киритилди: 06:01, 01.06.2026.
Ўқилди: 316 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик